Индзаги \"Интер\" билан шартномани узайтиради
Мақолалар
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Фото: Getty Images
“Интер” клуби мураббий Симоне Индзаги билан шартномани узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.
Қайд этилишича, томонлар 2027 йилга қадар ҳамкорликни давом эттириши мумкин. Мураббийнинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Индзаги 2021 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда. Бу мутахассис қўл остида “Интер” А Серияда ғолиб чиқди. Икки марта Италия кубогида зафар қучди. Шунингдек, уч марта Италия Суперкубогини қўлга киритган.
Шунингдек, “Интер” икки маротаба ЧЛ финалига чиқишга муваффақ бўлди. Дастлаб, 2022/23 йилги мавсумда “Интер” “Манчестер Сити”га мағлуб бўлган. Иккинчиси эса 31 май куни Мюнхенда бўлиб ўтадиган финалда “ПСЖ”га қарши майдонга тушади.