locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция ЖЧ-2026да ғалаба қозона олмайдими? «Олтин тўп лаънати» ҳақида

«Олтин тўп» 1956 йилдан бери топшириб келинади.
Франция ЖЧ-2026да ғалаба қозона олмайдими? «Олтин тўп лаънати» ҳақида
ФОТО: Getty images

Футболда «Олтин тўп» ҳар доим энг нуфузли индивидуал мукофот ҳисобланади. Бироқ қизиқ парадокс бор: ушбу совриннинг амалдаги соҳиблари ҳеч қачон жаҳон чемпионатида ғолиб бўлмаган.

Бу эса Франция миллий терма жамоаси учун ёмон сигнал сифатида баҳоланмоқда.

«Олтин тўп» 1956 йилдан бери топшириб келинади ва шу вақтдан буён ўтказилган 17 та жаҳон чемпионатида бирорта ҳам амалдаги жаҳон чемпионати ғолиби бўла олмаган. Бу ҳолатни кўпчилик «лаънат» деб аташга ўрганиб қолган.

1958–1982 йиллар: лаънат бошланиши
1958 — Алфредо ди Стефано (Испания) — саралашдан ўта олмади
1962 — Омар Сиваори (Италия) — гуруҳдан чиқа олмади
1966 — Эйсебио (Португалия) — 3-ўрин
1970 — Жианни Ривера (Италия) — 2-ўрин
1974 — Йохан Крюфф (Нидерландия) — 2-ўрин
1978 — Аллан Симонсен (Дания) — саралашдан ўта олмади
1982 — Карл-Хайнц Руммингем (ГФР) — 2-ўрин

1986 — Мишель Платини (Франция)

Европа чемпиони сифатида ЖЧга келган Платини плей-оффда ўзини кўрсатди, аммо ярим финалда мағлубиятга учраб, фақат бронза билан чекланди.

1990 — Марко ван Бастен (Нидерландия)

Европа чемпиони сифатида келган жамоа кутилган натижани кўрсата олмади. Ван Бастен турнирда гол уролмади.

1994 — Роберто Баджо (Италия)
Плей-офф қаҳрамони бўлган Баджо финалда пенальтидан хато қилиб, жамоасини чемпионликдан маҳрум қилди.

1998 — Роналдо Назарио (Бразилия)

Феномен финалгача етди, аммо ҳал қилувчи ўйинда кучсиз ўйнади ва Бразилия Францияга 0:3 ҳисобида ютқазди.

«Олтин тўп лаънати» давом этадими? (2002–2026)

2002 — Майкл Оуэн (Англия)

Майкл Оуэн номи тилга олинганда, кўпчилик 1998 йилги ЖЧда Аргентинага қарши баҳсда урган афсонавий голини эслайди. Ўша пайтда 18 ёшли ҳужумчи марказдан тўпни олиб, ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвозага ажойиб зарба берганди.

2001 йилда у «Олтин тўп»ни қўлга киритди ва “Ливерпуль” билан муваффақиятли мавсум ўтказди. Аммо ЖЧ-2002да Англия яна омадсизликка учради. Гуруҳда Оуэн гол ура олмади, плей-оффда эса очилди: Данияга ва Бразилияга гол урди. Бироқ кейин Роналдиньо саҳнага чиқди — ассист ва ажойиб штрафной голи билан ўйинни ҳал қилди. Англия чорак финалда тўхтади.

2006 — Роналдиньо (Бразилия)

2005 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлган Роналдиньо ЖЧга фаворит сифатида келди. У “Барселона” билан Чемпионлар лигасини ютиб келган эди.

Аммо Германиядаги турнирда у 5 ўйинда бирорта ҳам гол ура олмади. Бразилия гуруҳдан осон ўтди, аммо чорак финалда Зинеддин Зидан бошчилигидаги Францияга 0:1 ҳисобида ютқазди.

2010 — Лионель Месси (Аргентина)

2009 йилда биринчи «Олтин тўп»ини олган Месси ЖЧ-2010га катта формада келди. Унинг “Барселона” билан требл қилиши барчани ҳайратда қолдирганди.

Бироқ Диего Марадона бошқарувидаги Аргентина чорак финалда Германиядан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Месси турнирни голсиз якунлади.

2014 ва 2018 — Криштиану Роналду (Португалия)

2014 йилда Роналду «Олтин тўп» соҳиби сифатида ЖЧга келди. Аммо Португалия гуруҳдан чиқа олмади — Германиядан 0:4 мағлубият ҳал қилувчи бўлди.

2018 йилда эса у ажойиб бошлади — Испанияга қарши хет-трик. Бироқ жамоа 1/8 финалда Уругвайга ютқазиб, турнирни тарк этди.

2022 — Карим Бензема (Франция)

Карим Бензема в матче с Австрией в июне 2022 года

2022 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлган Бензема ЖЧда умуман иштирок этмади. Турнир олдидан жароҳат олди ва Франция терма жамоаси лагерини тарк этди. Франция финалгача етиб борди, аммо чемпион бўла олмади.

2026 — Усмон Дембеле (Франция)

Усман Дембеле на ЧМ-2026

Ҳар бир Жаҳон чемпионати — бу «лаънат»ни бекор қилиш учун янги имконият. Франция яна асосий фаворитлардан бири.

Бироқ савол очиқ қолмоқда: Дембеле «Олтин тўп лаънати»ни йўқ қила оладими ёки бу анъана яна давом этадими?

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг