locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA пенальти тепиш қоидаларига ўзгартиш киритди

Мақолалар
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
FIFA пенальти тепиш қоидаларига ўзгартиш киритди
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол қоидаларини белгилайдиган IFAB ташкилоти пенальти тепиш пайтидаги “иккинчи тегинув” бўйича янги тартибни тасдиқлади.

Унга кўра, агар пенальти ижрочиси тўпга тасодифан икки марта тегиб қўйса, бундай вазиятда тўп дарвозага кириб кетса, ҳакам зарбани қайтадан ижро этишга рухсат беради.

Аввалги қоидаларга кўра, бундай ҳолатда гол бекор қилиниши ва рақиб жамоага эркин зарба берилиши керак эди. Янги тартиб эса футболчиларга нохуш ҳолатларга тушиб қолмаслик имконини беради.

Маълумот учун, ушбу ўзгариш 2025-йилнинг 1-июлидан расман кучга киради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг