Фарғонада Беш ташаббус олимпиадаси доирасида «Мактаб лигаси» баҳслари давом этмоқда
Енгил атлетика мусобақаларида 250 нафардан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистон туманида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида туман босқичи мусобақалари давом этмоқда.
Бугун мактаб ўқувчилари спортнинг шахмат ва енгил атлетика турлари бўйича мусобақаларда ўзаро баҳслашишди.
26-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган шахмат бўйича беллашувларда 300 нафардан зиёд ўқувчилар 3 та ёш тоифаси бўйича дона сурган бўлсалар, “Ўзбекистон” ўйингоҳида ташкилланган енгил атлетика мусобақаларида 250 нафардан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист