locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Динозавр\" етти йил деганда \"Бундеслига\"га қайтди! Чипталар рекорд даражадаги нархда сотилган!

Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Динозавр" етти йил деганда "Бундеслига"га қайтди! Чипталар рекорд даражадаги нархда сотилган!
Photo: gettyimages
Германия иккинчи Бундеслигаси
10.05.2025, Як.
Ҳамбург
6
Ulm
1

“Гамбург” ниҳоят етти йил деганда Бундеслигага қайтди. Ушбу мақола орқали Германиядаги энг катта клублардан бирининг тарихи ва 2024/25 йилги мавсуми ҳақида нимадирларни билиб оласиз деган умиддамиз.

“Гамбург” мухлислари бир неча йиллик муваффақиятсизликдан сўнг, клуб энди ҳеч қачон элита лигага қайта олмаса керак деб ўйлашни бошлаб юборган эди, лекин жамоа 2024/25 йилги мавсумда еттинчи уриниш билан бу ишни уддалади.

HSV (HSV — бу “Гамбург”нинг қисқартма номи) пойгадаги орқама-орқа ўйинларда мағлубиятга учрамади ва мавсум ўртасигача ўн олти ўйиннинг фақат бир донасини ютқазгани клубнинг барқарорлигини кўрсатди.

“Динозаврлар” ("Гамбург"нинг лақаби) лига пешқадамлиги йўлида 76 марта гол уриш орқали ҳар йили мавсум охирида юзага келадиган қўрқувдан халос бўлишди. HSV сўнгги учрашувда “SSV Ulm 1846 Fussball” жамоасини йирик 6:1 ҳисобида тор-мор этиб, “динозаврлар давридан бери қайта олмаётган Бундеслигага муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритди"

Дави Зельке клубнинг калит футболчиси

“Гамбург”нинг ғалабали мавсумида бир неча муҳим футболчиларнинг ҳиссаси катта. Улардан бири Бундеслига 2 нинг бу мавсумида энг кўп ассист қайд этган футболчиси Жан-Люк Домпени мисол қилиб кўрсатиш мумкин, бироқ Зельке ундан ҳам кўпроқ олқишларга сазовор бўлди.

Ўтган мавсум “Кёльн”нинг қуйи лигага тушиб кетганидан сўнг HSV таркибига келиб қўшилган 30 ёшли футболчи бу мавсумда ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан ўтказди ва 21 та гол уришга эришди.

Бош мураббий Мерлин Ползин

Штеффен Баумгарт 13 турда “Шалке04” билан 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганидан кейин истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига Мерлин Ползин олиб келинди.

Ўшанда клуб турнир жадвалида саккизинчи ўринда кетаётган эди. Ажойиб стартдан кейин Ползин вақтинчалик мураббий эмас, доимий мураббий сифатида ишини давом эттирди. “Гамбург” ўйин услубини 4-3-3 тактикасига ўзгартиради ва ҳужумда қувноқликни оширди.

Фақатгина март ойига келиб унинг илк мағлубияти содир бўлди. 13 йиллик умрини ёшлар футболида ёрдамчи мураббий сифатида ўтказган Мерлин Ползин Германиянинг энг катта клубларидан бирининг зўр бош мураббийи бўлиш учун мослашув жараёнидан муаммосиз ўтди.

Бу мураббийни ва sports24.uz да чиққан ушбу мақолани эслаб қолинг. Бир неча йилдан кейин Мерлин Ползинни Европанинг гранд клубларидан бирида кўриб қолсак ҳам ажаб эмас, зеро немис футболи бугунги кунда бутун дунёга ўзининг зўр мураббийларини етиштириб беришдан тўхтамаяпти.

Тарих

“Гамбург” тўғри маънода Бундеслиганинг қудрати ҳисобланади. Улар 6 карра Германия чемпионлари ва шунингдек, фақатгина 3 та немис клубига насиб қилган Европа чемпионлар лигаси кубогини эгаси ҳисобланади.

HSV 1970-80 йилларда мамлакат байроқдори бўлган. Кейинги декадаларда клубнинг даражаси тушган бўлсада, 2018 йилгача Бундеслигада мунтазам қатнашиб келаётган эди. “Гамбург” ниҳоят бу мавсумда яна Бундеслигага қайтишни уддалади, аммо клубнинг кейинги мавсумдаги иштирокини вақт кўрсатади.

Мақолам сўнгида “Гамбург” 6:1 “SSV Ulm 1846 Fussball” учрашувидан олинган суратларни томоша қилинг ҳамда мухлислар завқини яна бир бор ҳис қилинг:

Ажойиб муҳлислар армияси-а? Бундеслигага мана шундай муҳлисларга эга жамоа қайтмоқда! Ҳа, айтганча, сал қолса ёдимдан кўтарилай дебди, “Гамбург”нинг Бундеслигага қайтишини муддатидан олдин ҳал қилувчи баҳс учун кириш чипталари 2000 йевродан сотилгани айтилмоқда. Ана шунақа гаплар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг