locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» тарихидаги энг қиммат марказий ҳимоячилар: Лакруа иккинчи ўринга кўтарилди

Фофана рўйхатда пешқадам.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» тарихидаги энг қиммат марказий ҳимоячилар: Лакруа иккинчи ўринга кўтарилди
ФОТО: Getty images

Transfermarkt маълумотларига кўра, Лондоннинг «Челси» клуби тарихида энг катта маблағ сарфланган марказий ҳимоячилар рейтинги янгиланди. 2026/27 йилги мавсум олдидан «Кристал Пэлас»дан харид қилинган Максанс Лакруа ушбу рўйхатда дарҳол иккинчи ўринга жойлашди.

Франциялик ҳимоячи учун «кўклар» 60,8 миллион евро тўлади. Бу трансфер клуб тарихидаги марказий ҳимоячилар орасидаги иккинчи энг қиммат келишув сифатида қайд этилди.

Рейтингда биринчи ўринни эса ҳали ҳам 2022/23 йилги мавсумда «Лестер»дан 80,4 миллион еврога харид қилинган Уэсли Фофана эгаллаб турибди. Унинг трансфери нафақат «Челси», балки жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат марказий ҳимоячилардан бири ҳисобланади.

Учинчи ўринда 2023/24 йилги мавсумда «Монако»дан 45 миллион еврога келган Аксель Дисаси жой олган. Кейинги поғоналардан Калиду Кулибали (41,9 млн евро) ва Бенуа Бадиашиль (38 млн евро) ўрин олган.

Қизиқ жиҳати шундаки, ушбу рўйхатдан клуб афсоналаридан бири Давид Луиз икки марта жой олган. Бразилиялик ҳимоячи илк бор 2010/11 йилги мавсумда «Бенфика»дан 25 миллион еврога келган бўлса, 2016/17 йилда ПСЖдан яна 35 миллион еврога қайта харид қилинган.

«Челси» тарихидаги энг қиммат марказий ҳимоячилар:

1. Уэсли Фофана («Лестер») — 80,4 млн евро (2022/23)
2. Максанс Лакруа («Кристал Пэлас») — 60,8 млн евро (2026/27)
3. Аксель Дисаси («Монако») — 45 млн евро (2023/24)
4. Калиду Кулибали («Наполи») — 41,9 млн евро (2022/23)
5. Бенуа Бадиашиль («Монако») — 38 млн евро (2022/23)
6. Антонио Рюдигер («Рома») — 35 млн евро (2017/18)
7. Давид Луиз (ПСЖ) — 35 млн евро (2016/17)
8. Рикарду Карвалью («Порту») — 30 млн евро (2004/05)
9. Давид Луиз («Бенфика») — 25 млн евро (2010/11)
10. Аарон Ансельмино («Бока Хуниорс») — 16,5 млн евро (2024/25)

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг