locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Буффон: \"Хато қилдим, лекин буни яна қилган бўлар эдим\"

Мақолалар
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages

“Ювентус” ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони ва бугунги кунда “аззурри” делегацияси бошлиғи бўлган Жижжи Буффон ўзининг “Fall, get up, fall, get up” (йиқилиш, туриш, тушиш, кўтарилиш) деб номланган китоби тақдимотида “the Turin book fair”да нутқ сўзлади. Дарвозабонлар афсонасининг ушбу нутқини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Бу китоб мен ўйнаган рольларим ва ҳаётимдаги барчани ифодалайди. Агар бирор киши бош қаҳрамон бўлишга қарор қилса, бу йўлда турли хил йиқилишларга дуч келади, кейин ўрнидан туриш учун сабабни топиш муҳимдир.

Ҳаётимдаги тажрибаларим жуда муҳим ва турли-хил саргузаштларим қизиқарли бўлиб келган. “Парма”даги уч йил, “Ювентус”даги ўн тўққиз йил, Париждаги бир йил. Бу давр мобайнида ҳамма билан яхши муносабатлар қурганман.

Жуда ёш пайтимда ҳужумчилар менга тажриба мактаби бўлиши мумкин эди. 1998 йили Италия-Камерун ўйинида Н'Коно билан учрашдим. У менинг севимли футболчим эди ва у мени сўнгги хайрлашув ўйинига таклиф қилди. Мен Африкага бордим ва анашу баҳсдаги ягона европалик футболчи эдим. Ўшанда пойабзалсиз ўйнашга таваккал қилган эдим.

Жанубий Африкада кийиниш хонасига кирдим. Мен жароҳат олган эдим. Жамоа аъзолари қўллари билан сочларини ушлаб тушкун ҳолатда турганини кўрдим. Кейин бош мураббий келди. У тинч ва хотиржам ҳолда: “Йигитлар! бу сизнинг айбингиз эмас, бу менинг хатойим, сизни мен олиб келганман”,-деди. Кулгудан ўзимни тўхтата олмасдан душга кириб кетдим.

Мазоннинг "Брешиа" жамоасига қарши ўйинда ҳар бир зарбани қайтардим. Ўйин тугаганидан сўнг, кийим алмаштириш хонасига кирдим ва у ерда реванш олишни истаган одамга ўхшаб мени кутиб турган Мазонни кўрдим. Ёнидан ўтиб кетишим билан: “О, Буффон, қалейссан! Бугун нималар қилиб ташладинг-а?! Бугун менга Лазарни эслаб юбординг, чунки ҳар доим ўрнингдан тура олардинг”,-деди Мазон

Одамларнинг муҳаббатини ҳар доим, ҳатто Италиядан ташқарида бўлганимда ҳам ҳис қилганман. Одатда бу нарса мени ҳайратлантирарди ва менга ўзгача ҳис-туйғулар берган, чунки мен қандайдир махсус иш қилмас эдим, шунчаки ўз касбимни адо этар эдим холос. Футболдан завқ олардим. Бу ўйин менга яхши ҳақ ва шон-шуҳрат берди. Аллегри менга: “Жижжи сен ажойибсан ва ўзингнинг қандай эканлигингни англамайсан, мана шу сенинг ҳақиқий кучиинг”,- деб тез-тез айтарди. Баъзан бу гап ҳақида кўп ўйлаб тураман ва у ҳақ деб ўйлайман.

Кассано билан жанжал? Ёлғон! Биз худди эгизаклардек эдик. . Булар мен бироз афсусланадиган нарсалар, мен ҳар доим муносабатларга ва дўстликка катта аҳамият берганман.

2006 йилги Жаҳон чемпионати финалида мен VAR каби эдим (кулади). Жарима майдончаси бўйлаб югурган реакциям ҳакамларнинг нимадир содир бўлганини англашига сабаб бўлди. Улар ҳеч қачон буни айтмайди, лекин ўша вазият улар томонидан ТВда қайтадан кўрилган.

“Парма” билан УЕФА кубоги финали. Ўша пайтда Европа кубоги сифатида қийматга эга соврин ҳисобланарди, лекин Москвадаги катта стадионда озгина мухлислар қаршисида ўйнаш менга ёқмаган эди. Ҳамма ҳакамларни яхши кўраман (кулади). Морено? Тушунаман, медиа бундай вазиятларда доим қуролланган бўлади. Лекин, ҳамма ҳақиқатни ўз кўзи билан кўрди. Морено бизга тарк этишимиз учун биринчи рақамли душман эди. Балки, бизнинг хатоларимиз кўпроқ эди, аммо у учрашувни адолатсиз тарзда бошқарган. Биз аэропортни қарсаклар билан тарк этганмиз.

Каръерамдаги энг юқори нуқтам? (кулади) Мана бир неча йиллар ўтди. Ўша интервьюдан ва айтган сўзларимдан ҳозир уяламaн. Маълум бир ёшда, кимнингдир вакили ва жамоа сардори эдим. Омадим ҳам, омадсизлигим ҳам фақат ўзимга боғлиқ эди. Лекин ўшанда мен гапиришим керак эди ва ортга қайтиш имкони бўлганида яна худди шундай қилган бўлар эдим.

Ўша вақтда мени хафа бўлганим шунчаки ўйиндаги ютқазишдан эмас, балки биргаликда бир жамоа бўлиб, жасорат билан катта стадионда камбек амалга оширганимиз завқли эди. Барчамиз ҳаяжон ва умидда эдик. Ўйиндан бир кун аввал, барчамиз қаттиқ афсус қилганимиз ҳақида гаплашган эдик. Ҳали ҳам нега ўйиндан четлатилганим сабабини тушунилмайди. Шунинг учун ҳам интервьюларда тушкун кайфиятда эдим. Ўша ўйин мен учун энг зўри эди.

Чемпионлар лигаси финали ҳақида. Айни пайтда менинг ролим бор, бу федерал холислик. Бироқ, ҳақиқат битта: ўйинлар ва финаллар ғалаба қозонишга лойиқ бўлган жамоалар учун мос келади. "ПСЖ" ва "Интер" ўртасида баҳсда ким бунга лойиқ бўлса, ўша чемпион бўлади.

Мен учта финалда мағлуб бўлдим, учтасида ҳам биз ғалаба қозонишга лойиқ эмас эдик. "Реал Мадрид" билан биз мағлубиятга лойиқ эдик, "Барселона" билан биз бир лаҳза ўйнадик холос. Чемпионлар Лигасидан "Юве" халқи афсусда, лекин мен учун ҳеч нарса ўзгармади, демак, ўша пайтда бошқалар яхшироқ эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг