locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Биласизми? Барчаси Акбар Жўраев ҳақида

Энди уни “Golden Boy” деб аташга барча асос етарлими?
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Биласизми? Барчаси Акбар Жўраев ҳақида
photo: Og'ir atletika

Акбар Жўраев (Golden Boy) — номига муносиб, мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг сермаҳсул спортчилардан бири. Унинг беқиёс натижалари ва юртимиз шаънини дунёга юксалтириш йўлида қўшayotgan ҳиссаси, албатта, юксак эътирофга сазовор.

Қаҳрамонимиз ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони ва рекордчиси, Токио-2020 Олимпиадасида чемпионликни қўлга киритиб, янги рекорд ўрнатишга муваффақ бўлган. У уч карра Жаҳон чемпиони, Жаҳон кубоги ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, бир неча марта Осиё вице-чемпиони ва совриндори, Париж-2024 Олимпиадаси совриндори ҳамда Ислом бирдамлик ўйинларининг олти карра ғолиби ҳисобланади — бу Ўзбекистон тарихидаги энг юксак натижалардан бири.

Спортчимиз “Ўзбекистон ифтихори” ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонларига ҳам сазовор бўлган. Шунингдек, 2018 ва 2021 йилларда у юртимизда “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб топилган.

Ҳозирча Жўраевнинг ғазнасида фақатгина Осиё ўйинлари олтин медали етишмаяпти — аммо ишонамизки, у келаси мусобақада ушбу кумушни ҳам албатта олтинга айлантиради.

Бундан ташқари, у 2025 йилда ўзи иштирок этган барча мусобақаларда — хусусан, Осиё ва Жаҳон чемпионати ҳамда Ислом бирдамлик ўйинларида ўз вазн тоифасида рақибларига бирор имконият қолдирмай, барча мусобақаларда олтин медалларни қўлга киритди.

Акбар Жўраев ўзининг кучи, иродаси ва фидойилиги билан Ўзбекистон оғир атлетикаси тарихида олтин саҳифани ёзишда давом этмоқда.

Энди уни “Golden Boy” деб аташга барча асос етарлими?

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг