locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азиз Ибрагимов: \"Рақибнинг қисқа муддатда қилган ўзгаришлари уларга фойда берармикин?\"

Мақолалар
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages

Хабарингиз бор, бугун ўзбек футболи учун тарихий кун бўлиши мумкин. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичи доирасида БАА-Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро беллашади.

Ушбу муҳим баҳс олдидан футбол жамоатчилиги ҳамда умуман бошқа соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимизнинг фикрлари билан ўртоқлашиб борамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Aзизжон Ибрагимов билан боғланиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқди:

"Ўйиндан олдинги фикрлар ҳақида гапирадиган бўлсам, аввало терма жамоамизга омад. Масъулиятни ҳис қилишсин. Куч бирликда. Миллион-миллион одамлар бу яхши хабарни кутмоқда. Ўйлайманки, бугун футболчиларимиз бизларни хурсанд қилади. Омад йўр бўлсин. Жамоамиз ҳар томонлама кучли таркибга эга ва улардан ажойиб натижа кутаман.

Ҳамма айёрликлар бизга қўшимча куч бўлиши керак, мотивация бўлиши керак. Бу каби ишлар бизга таъсир қилмайди, деб ўйлайман.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқишини йиллар давомидаги орзининг амалга ошиши, деб айта оламиз. Қолаверса, футболимиз кундан-кунга ривожланаётганидан далолат беради.

Менимча биз ўз услубимизда ўйнаймиз. Ҳозир қандайдир янгилик киритиш вазиятга тўғри келмайди. Бирлашган Араб Амирликларига келадиган бўлсак, баъзи бир ўзгаришлар бўлиши мумкин-ку, лекин қисқа муддатда қилинган бу ўзгаришлар рақибга фойда берармикин? Ўйлайманки, уларнинг ўзгаришлари фойда бермайди ҳамда биз ўзимизни эски услубимизда ўйнаймиз",—дейди Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг