locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал-Ҳилол» тарихидаги энг қиммат трансферлар: Саммервилл иккинчи ўринга кўтарилди

Бу трансфер натижасида у Малкомни ортда қолдирди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал-Ҳилол» тарихидаги энг қиммат трансферлар: Саммервилл иккинчи ўринга кўтарилди
Фото: Al Hilal FC

Transfermarkt маълумотларига кўра, Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ўз тарихидаги энг қиммат трансферлар рўйхатини янгилади. Унга кўра, жамоанинг энг йирик хариди ҳали ҳам 2023/24 йилги мавсумда «Пари Сен-Жермен»дан 90 миллион еврога сотиб олинган Неймар бўлиб қолмоқда.

2026/27 йилги мавсум олдидан «Вест Хэм»дан 64,5 миллион евро эвазига трансфер қилинган Крисенсио Саммервилл эса клуб тарихидаги иккинчи энг қиммат харид сифатида қайд этилди. Бу трансфер натижасида у Малкомни ортда қолдирди.

«Ал-Ҳилол» тарихидаги энг қиммат 10 та трансфер:

1. Неймар («ПСЖ») — 90 млн евро (2023/24)
2. Крисенсио Саммервилл («Вест Хэм») — 64,5 млн евро (2026/27)
3. Малком («Зенит») — 60 млн евро (2023/24)
4. Рубен Невеш («Вулверхэмптон») — 55 млн евро (2023/24)
5. Дарвин Нуньес («Ливерпуль») — 53 млн евро (2025/26)
6. Александар Митрович («Фулхэм») — 52,6 млн евро (2023/24)
7. Маркос Леонардо («Бенфика») — 40 млн евро (2024/25)
8. Сергей Милинкович-Савич («Лацио») — 40 млн евро (2023/24)
9. Хабиб Диарра Мейте («Ренн») — 30 млн евро (2025/26)
10. Мутаб Ал-Ҳарби («Ал-Шабаб») — 29 млн евро (2024/25)


Сўнгги йилларда «Ал-Ҳилол» таркибини жаҳон футболи юлдузлари билан кучайтиришга катта эътибор қаратаётган клублардан бирига айланди. Айниқса, 2023 йилдан бошланган йирик инвестициялар натижасида саудияликлар Неймар, Малком, Рубен Невеш, Митрович ва Милинкович-Савич каби машҳур футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Энди эса Крисенсио Саммервилл ҳам клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири сифатида ўрин олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг