Аббосжон Отахонов: «Гуруҳни пешқадам сифатида якунлашни истаймиз»
Ўзбекистон кубоги 1-турида “Хоразм” клуби меҳмонда ФарДУни 1:0 ҳисобида енгди. Мазкур беллашувда сўнг урганчликлар ҳимоячиси Аббосжон Отахонов Sports24.uz мухбири билан суҳбатлашди.
Фарғонадаги ўйин борасида
“ФарДУ”га қарши қийни ўйинни ўтказдик. Муҳими, ғалаба қозондик. Чунки рақиб ҳам анча яхши экан. Бизда яхши таассурот қолдирди. Очиқ футбол намойиш этди. Бизнинг асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Бунга қайсидур маънода эришдик.
Кубокдаги мақсадлар борасида
“Хоразм” ҳам Ўзбекистон кубогида ўз олдига яхши мақсадларни қўйган. Гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаш асосий вазифа. Қолганини кейинчалик кўраверасиз.
“Навбаҳор”га қарши бўлажак беллашув борасида
“Навбаҳор”га қарши ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Албатта, осон ўйин бўлмайди. Лекин ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Гуруҳдаги пешқадам бўлиш имкониятини берадиган беллашувда муваффақият қозонишни истаймиз.
Суперлигадаги иштирок борасида
Суперлигада ҳозирча ёмон иштирок этганимиз йўқ. Фақат “Андижон”га қарши баҳсга ўйинимиз бироз ўхшамади. Лекин қолган беллашувларда жамоамиз ғалаба учун астойдил ҳаракат қилди. Курашяпмиз. Натижаларимиз унчалик ёмон эмас.
Бош мураббий борасида
Сергей Токов бош мураббий келганидан сўнг тактик тарафлама ўзгаришларни амалга оширди. Жуда талабчан мураббий ҳисобланади”, - деди Отахонов.