locale OZ

Мирзиёев Фарғона вилояти футбол ассоциацияси футбол маркази ҳамда «Нефтчи» болалар футбол академиясига ташриф буюрди

4,5 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган академия 150 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган.
Futbol
Sports24.uz'ni Google'ga qo'shish
Мирзиёев Фарғона вилояти футбол ассоциацияси футбол маркази ҳамда «Нефтчи» болалар футбол академиясига ташриф буюрди
Фoтo: President.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти футбол ассоциациясига қарашли футбол маркази ва “Нефтчи” болалар футбол академиясида яратилган шароитлар билан танишди.

Фарғона вилояти ўзининг бой футбол анъаналари ва истеъдодли чарм тўп усталари билан машҳур.

Жумладан, 1962 йилда ташкил этилган «Нефтчи» футбол клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 6 карра чемпиони, мамлакат кубогининг 2 карра ва суперкубокнинг 1 карра соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, клуб 1994 йилда МДҲ кубоги финалчиси бўлган, 1994-1995 йилларда эса Осиё чемпионлар лигасида бронза медалларини қўлга киритган.

Бугун ҳам ҳудудда иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиш ва тайёрлаш, малакали мураббийлар захирасини шакллантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, профессионал футбол клублари академияларини ривожлантиришга қаратилган чоралар натижасида 2025 йилда “Нефтчи” болалар футбол академияси ташкил этилди.

4,5 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган академия 150 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган. Бу ерда 6 та катта ва кичик футбол майдони, замонавий тиббий ва реабилитатсия ускуналари билан жиҳозланган физиотерапия бўлими фаолият юритади.

Академияда 1,1 миллион долларлик сунъий қопламали, ҳаво гумбаз билан ёпилган ёпиқ футбол манежи барпо этилган.

Вилоятда футбол муҳитини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни саралаш мақсадида УЭФА инструкторлари ва бошқа халқаро мутахассислар жалб қилинган.

Президентимиз академияда футболчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг машғулотларини кузатди.

Roziqjon Sultonmurodov
Roziqjon Sultonmurodov
Jurnalist
Sports24.uz Bizni kuzating
Asosiy voqealarni kuzatib boring! Yangiliklar, natijalar va sportdagi eng yorqin lahzalar. Kuzating va eng muhim voqealardan xabardor bo'ling!
Izohlar
Izoh qoldirish uchun ro'yxatdan o'ting