locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
Меҳмон
Меҳмон Изоҳ қолдириш учун киринг ёки рўйхатдан ўтинг
Меню

Ўзбекистонлик теннисчи халқаро турнир ғолиби бўлди

Теннис 31 мар 2025 да 07:43
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбекистонлик теннисчи халқаро турнир ғолиби бўлди
Расм: Olamsport.uz Сергей Фомин

Туркиянинг Анталия шаҳрида соврин жамғармаси $15,000 бўлган теннис турнири бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик теннисчи финалда Бельгия вакили Габриэль Гетуга қарши кортга чиқди. Учрашув тақдирини учинчи сет ҳал қилди, унда ўзбекистонлик теннисчи анча кучли эди. Ўйиндаги якуний ҳисоб 6:7 (8) 6:4 6:1 Сергей фойдасига ҳал бўлди ва у турнир ғолибига айланди.

Жуфтлик баҳсларида Даниил Голубев билан тандем ҳосил қилган теннисчимиз Бельгия жуфтлигини 4:6 7:6 (5) 10:6 ҳисобида қийнчилик билан мағлубиятга учратиб, турнир чемпионига айланди.

Ўзбекистон вакили Сергей Фоминни 31-6 март кунлари Анталияда соврин жамғармаси $30 000 бўлган навбатдаги турнир кутмоқда.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг