Ўзбекистонлик ўсмир теннисчилар ITF J100 Almaty турнири чемпиони
Финал учрашувида ҳамюртларимиз Россия вакиллари Савелий Разанаў ва Иван Самстыка жуфтлигини 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланишди.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистонлик ўсмир теннисчилар ITF J100 Almaty турнири чемпиони.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган ITF J100 Almaty халқаро ўсмирлар турнирида Ўзбекистон вакиллари Маҳмудбек Бекназаров ва Аҳмаджон Тошмуҳамедов жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди.
Финал учрашувида ҳамюртларимиз Россия вакиллари Савелий Разанаў ва Иван Самстыка жуфтлигини 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланишди.
Маҳмудбек Бекназаров ва Аҳмаджон Тошмуҳамедовни ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз ҳамда уларга халқаро майдонда янги зафарлар тилаймиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор