locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон теннисчилари ITF J60 Kathmandu турнирида муваффақиятли иштирок этди: икки финал ва жуфтлик баҳсларида ярим финаллар

Ўзбекистон вакили Кейра Ким яна халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этиб, Непалдаги ITF J60 Kathmandu турнирининг кетма-кет иккинчи бор финалчисига айланди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон теннисчилари ITF J60 Kathmandu турнирида муваффақиятли иштирок этди: икки финал ва жуфтлик баҳсларида ярим финаллар
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистон теннисчилари ITF J60 Kathmandu турнирида муваффақиятли иштирок этди: икки финал ва жуфтлик баҳсларида ярим финаллар

Ўзбекистон вакили Кейра Ким яна халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этиб, Непалдаги ITF J60 Kathmandu турнирининг кетма-кет иккинчи бор финалчисига айланди.

Ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик теннисчи Жанубий Корея вакили Соҳён Кимга қарши кортга чиқди. Биринчи сет кескин курашлар остида ўтди ва Кейра Ким 5–7 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундан сўнг рақиба иккинчи сетда ҳам устунликни қўлга олиб, учрашувни 6–0 ҳисобида якунлади.

Яккаликдаги муваффақиятдан ташқари, ўзбекистонлик теннисчилар жуфтлик баҳсларида ҳам ўзларини намоён этишди. Кейра Ким Япония вакили Рико Шозуи билан жуфтликда турнирнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди. Шунингдек, Гонконглик Хан Фрида Сиу билан тандем ҳосил қилган Эмили Ким ҳам жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.

J60 тоифасидаги турнирларда кетма-кет икки бор яккалик финалига чиқиш, шунингдек, ўзбекистонлик теннисчиларнинг жуфтлик баҳсларида ярим финалга йўл олиши уларнинг барқарорлиги, юқори даражадаги тайёргарлиги ва халқаро ўсмирлар майдонидаги ишончли ўсишини тасдиқлайди. Kathmandu турнири теннисчилар учун муҳим ва самарали босқич бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг