Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Davis Cup Juniors Final Qualifying турнирида иштирок этади
Жорий ҳафта Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида старт оладиган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олди.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Davis Cup Juniors Final Qualifying турнирида иштирок этади.
Жорий ҳафта Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида старт оладиган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олди. Гуруҳда Австралия, Вьетнам ва Таиланд жамоалари ҳам иштирок этади.
Мусобақа душанба кунидан бошланади. Йигитларимизга омад ва муваффақият тилаймиз!
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор