УС Опен: Камилла Раҳимова дунёнинг 29-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди
Нью-Йоркда теннис бўйича йилнинг сўнгги “Катта дубулға” турнири — УС Опен старт олди.
photo: Tennis Uzbekistan
УС Опен: Камилла Раҳимова дунёнинг 29-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди
Нью-Йоркда теннис бўйича йилнинг сўнгги “Катта дубулға” турнири — УС Опен старт олди.
Мусобақанинг асосий даврасида қатнашаётган юртдошимиз Камилла Раҳимова (дунёнинг 92-ракеткаси) 1-босқичда жаҳон тасниф жадвалида 29-поғонани эгаллаб турган чехиялик Барбора Крейчиковани сенсацион тарзда мағлубиятга учратди.
Тенг курашлар остида кечган 1-сет 7:6 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди. Юртдошимиз 2-бўлимни тўлиқ назоратга олди ва 6:2 ҳисобида устун келиб, баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди.
Шунингдек, бугун кечки дастурда яна бир теннисчимиз Мария Тимофеева (86) кортга чиқади. Унга словениялик Тамара Зиданшекка (149) рақиблик қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор