locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳумоюн Султонов Загребда чемпион бўлди!

Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов Хорватияда ўтказилган ITF M25 Zagreb турнирида ғолибликни қўлга киритди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳумоюн Султонов Загребда чемпион бўлди!
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов Хорватияда ўтказилган ITF M25 Zagreb турнирида ғолибликни қўлга киритди.

Ҳамюртимиз мусобақа давомида кучли рақибларни мағлуб этди. Чорак финалда у турнирнинг 4-рақамли сараланган теннисчиси, австриялик Сандру Коргер устидан ғалаба қозонди.

Ярим финалда эса Ҳумоюн турнирнинг 1-рақамли сараланган теннисчиси, Шимолий Македония вакили Олег Приходкони 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Таъкидлаш жоиз, Приходко тажрибали теннисчи бўлиб, ATP рейтингида Ҳумоюндан юқорироқ ўринда туради.

Финал баҳсида Султонов яна бир Шимолий Македония вакили Калин Ивановскига қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни расмийлаштирди.

Табриклаймиз, Ҳумоюн!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг