Ҳумоюн Султонов Қувайтдаги турнирда яккалик баҳсларида ярим финалга, жуфтликда эса финалга чиқди
Қувайтнинг Жахра шаҳрида ITF M15 сериясига кирувчи эркаклар турнири давом этмоқда.
photo: Tennis Uzbekistan
Қувайтнинг Жахра шаҳрида ITF M15 сериясига кирувчи эркаклар турнири давом этмоқда.
Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларида чорак финал учрашувини ишончли ўтказиб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Энг кучлилар сафига чиқиш учун кечган баҳсда Султонов Румыния вакили Роберт Гуну устидан 6–3, 6–4 ҳисобида ғалаба қозонди ва учрашув давомида барқарор ўйин намойиш этди.
Ҳумоюн Султонов турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, француз теннисчи Константин Биттун Кузмин билан бирга финалга чиқди ва чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. Жуфтлик баҳсларининг ярим финалида улар Монако–Россия тандеми Рокко Пиати ва Даниил Сарксианни 7–6, 6–1 ҳисобида мағлуб этишди.
Иброҳим Жалолов
Редактор