Тошкентда халқаро аёллар теннис турнири ITF W15 Tashkent бўлиб ўтмоқда
20–26-октябр кунлари Олимпия шаҳарчаси кортларида халқаро аёллар теннис турнири ITF W15 Tashkent бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақа ITF World Tennis Tour сериясига киради.
19-октябрдан бошлаб саралаш баҳслари старт олди. Уларнинг якунига кўра, турнирнинг асосий тўрида иштирок этувчи теннисчилар аниқланади.
Турнирнинг асосий босқичи 21-октябр куни бошланади ва унда турли мамлакатлардан ташриф буюрган спортчилар рейтинг очколари ҳамда мукофот жамғармаси учун баҳс олиб боришади.
ITF W15 Tashkent турнири анъанавий тарзда ёш спортчилар учун муҳим майдонча ҳисобланади — у нафақат дунё рейтингида ўрин эгаллаш, балки халқаро тажриба тўплаш имконини ҳам беради.
Турнир Ўзбекистон Теннис Федерацияси томонидан Халқаро Теннис Федерацияси (ITF) кўмагида ташкил этилмоқда.