locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда 10 ёшгача бўлган болалар билан ишловчи мураббийлар учун ATF Performance Tennis семинари бошланди

Семинарнинг махсус меҳмони — болалар теннисининг етакчи халқаро мутахассисларидан бири, Evolve9 дастури асосчиси Майк Баррел.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда 10 ёшгача бўлган болалар билан ишловчи мураббийлар учун ATF Performance Tennis семинари бошланди
photo: Tennis Uzbekistan

Тошкентда ATF Performance Tennis уч кунлик семинари бошланди. Тадбир Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан Осиё теннис федерацияси (ATF) билан ҳамкорликда Young Tennis Stars (YTS) дастури доирасида, Республика теннис мактаби Олимпия захиралари (РОЗТМ) кўмагида ташкил этилган. Ўқув жараёни 2025-йил 28–30-ноябрь кунлари “Умид” спорт мажмуасида ўтказилмоқда.

Семинарда мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 30 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда: Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан.

Дастур халқаро Evolution методикаси ва ITF тамойиллари асосида тузилган бўлиб, 7–10 ёшли теннисчиларни тайёрлашга йўналтирилган: қизил, тўқ сариқ ва яшил даражалар. Иштирокчилар назарий модуллар, амалий машғулотлар ҳамда ёш ўйинчиларни ўқитишдаги замонавий ёндашувларнинг батафсил таҳлилини ўз ичига олган сессияларда қатнашадилар.

Семинарнинг махсус меҳмони — болалар теннисининг етакчи халқаро мутахассисларидан бири, Evolve9 дастури асосчиси Майк Баррел.

Семинар якунида барча иштирокчиларга ATF ва Ўзбекистон теннис федерацияси сертификатлари тақдим этилади. Семинар иштирокчилари учун бепул бўлиб, мамлакатда мураббийлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг