Теннис. Ўзбекистонлик ўсмир теннисчилар Таиландда J200 ва J300 тоифасидаги турнирларда иштирок этади
Ўзбекистонлик теннисчилар Акмал Абдуллаев ва Маҳмудбек Бекназаров ITF Juniors сериясининг нуфузли халқаро турнирлари J200 Nonthaburi ва J300 Nonthaburi мусобақаларида иштирок этиш учун Таиландга йўл олишди.
Мусобақалар Нонтхабури шаҳрида бўлиб ўтади ва ITF ўсмирлар тақвимидаги юқори тоифадаги турнирлар қаторига киради. Ушбу турнирларда муҳим рейтинг очколари ўйналади. J200 ва J300 даражасидаги мусобақаларда қатнашиш ёш теннисчиларга жаҳон рейтингдаги энг кучли ўйинчиларга қарши баҳс олиб бориш, ўз салоҳиятини синовдан ўтказиш ва профессионал ривожланишда муҳим қадам қўйиш имконини беради.
Спортчилар Таиландга мураббий Алексей Номозов ҳамроҳлигида йўл олишди. Ушбу турнирлар жиддий тайёргарлик босқичи бўлиб, теннисчиларимизга халқаро рейтингдаги ўринларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.