Теннис. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Жанубий Кореяга ютқазди
Ўзбек теннисчилари гуруҳ босқичини 2-ўрин билан якунлаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
photo: Tennis Uzbekistan
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтаётган Billie Jean King Cup Junior саралаш турнирида Ўзбекистон қизлар терма жамоаси бугун Жанубий Корея жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шунга қарамай, жамоамиз гуруҳ босқичини 2-ўрин билан якунлаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эртага қизларимиз ярим финал йўлланмаси учун кортга чиқишади. Рақиб номи кейинроқ маълум бўлади.
Қизларимизга омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор