Теннис. Ҳумоюн Султонов — Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби
Яримфиналда ҳамюртимиз Гонконг вакили Коулмен Вонгга қарши муносиб кураш олиб борди — 6:3, 3:6, 2:6.
photo: Tennis Uzbekistan
Ҳумоюн Султонов — Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби.
Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ҳумоюн Султонов Айти–Нагоя 2026 XX Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларини бронза медали билан якунлади.
Яримфиналда ҳамюртимиз Гонконг вакили Коулмен Вонгга қарши муносиб кураш олиб борди — 6:3, 3:6, 2:6.
Ҳумоюн, бу натижа ортида катта меҳнат, матонат ва Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга бўлган интилиш бор. Бронза медали билан табриклаймиз.