Теннис. Полина Кудерметова чорак финалга йўл олди
Ўзбекистонлик теннисчи Полина Кудерметова Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтаётган WTA 125 турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистонлик теннисчи Полина Кудерметова Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтаётган WTA 125 турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.
1/8 финал босқичида у франциялик Жессика Понше устидан ишончли ғалабага эришди — 6:1, 6:2.
Шу тариқа, Кудерметова турнирнинг чорак финалига йўл олди.
Полинага кейинги босқичда омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор