locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Мумтозабегим Акрамова 4th Qatar Asian Junior 14&Under мусобақасида муваффақиятли иштирок этди

Ярим финал йўлида Акрамова қуйидаги ғалабаларга эришди: Айирис Бен (Нидерландия) — 6–1, 6–0 ва Ал-Тани (Қатар) — 6–0, 6–0.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Мумтозабегим Акрамова 4th Qatar Asian Junior 14&Under мусобақасида муваффақиятли иштирок этди
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистонлик ёш теннисчи Мумтозабегим Акрамова 2025 йил 29 ноябр — 6 декабрь кунлари Доҳада ўтаётган 4th Qatar Asian Junior 14&Under (2-категория) турнирида барқарор ва ишончли ўйин намоён қилди.

Якка баҳслар

Мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Мумтозабегим Акрамова турнирни ишончли бошлади ва ярим финалгача етиб борди. У ярим финалда россиялик София Химмельрейхга қарши кортга чиқиб, муросасиз учрашувда 6–3, 0–6, 1–6 ҳисобида имкониятни бой берди ва тўртлик ичида турнирни якунлади.

Ярим финал йўлида Акрамова қуйидаги ғалабаларга эришди: Айирис Бен (Нидерландия) — 6–1, 6–0 ва Ал-Тани (Қатар) — 6–0, 6–0.

Бронза учун баҳсда Акрамова турнирнинг тўртинчи рақамли теннисчиси, туркманистонлик Сена Ишанқулиевага қарши кортга чиқди. Кескин баҳсда Мумтозабегим 3–6, 1–4 ҳисобида мағлуб бўлиб, якуний 4-ўринни эгаллади.

Жуфтлик баҳслари — финалчи

Жуфтлик баҳсларида Мумтозабегим Акрамова қатaрлик Ал-Тани билан бирга финалга чиқди. Ҳал қилувчи учрашувда Ўзбекистон-Қатар жуфтлиги россиялик София Химмельрейх ва туркманистонлик Сена Ишанқулиева жуфтлигига 2–6, 0–6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон теннис федерацияси Акрамованинг турнирдаги иштирокини юқори баҳолаб, унинг барқарор ўсишини, ишончли ўйинини ва юқори даражадаги халқаро рақобатга тайёрлигини алоҳида таъкидлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг