locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Мария Тимофеева “Ролан Гаррос” саралашидаги иштирокини якунлади

Францияда ўтаётган “Ролан Гаррос” турнири саралаш босқичида ҳамюртимиз Мария Тимофеева аргентиналик Мария Лурдес Карлга қарши баҳс олиб борди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Мария Тимофеева “Ролан Гаррос” саралашидаги иштирокини якунлади
photo: gettyimages

Афсуски, Мария Тимофеева “Ролан Гаррос” саралашидаги иштирокини якунлади

Францияда ўтаётган “Ролан Гаррос” турнири саралаш босқичида ҳамюртимиз Мария Тимофеева аргентиналик Мария Лурдес Карлга қарши баҳс олиб борди.

Учрашув жуда кескин ва драматик тарзда ўтди. Ҳал қилувчи сетда 4:5 ҳисобида Марияда оёқ тортиши кузатилди ва теннисчимиз кортга йиқилди.

Шунга қарамай, Мария учрашувни давом эттирди ва охиригача курашди. Баҳс якунида спортчимиз ҳиссиётларини яшира олмади.

Ўзбекистон теннис федерацияси Марияга тезроқ соғайиб кетишини тилайди ва ушбу турнирдаги фидокорона ҳамда чиройли ўйини учун миннатдорчилик билдиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг