Теннис. Кун ўйини: Камилла Раҳимова — Коко Гауфф
Камилла турнирнинг собиқ чемпиони Бьянка Андрееску устидан ёрқин ғалабага эришган эди.
photo: Tennis Uzbekistan
7 мартга ўтар кечаси АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган WTA 1000 BNP Paribas Open турнирида Ўзбекистон вакили Камилла Раҳимова Коко Гауффга қарши кортга чиқади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 03:10 да бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг биринчи босқичида Камилла турнирнинг собиқ чемпиони Бьянка Андрееску устидан ёрқин ғалабага эришган эди.
Теннисчимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!
Олға, Ўзбекистон!
Иброҳим Жалолов
Редактор