locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис кортларидан дараклар: Ўзбекистонлик ракетка усталарининг муваффақияти

Бир ҳафта давомида ўзбекистонлик ракетка усталари турли даражадаги нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, қатор яхши натижаларга эришдилар.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис кортларидан дараклар: Ўзбекистонлик ракетка усталарининг муваффақияти
photo: Tennis Uzbekistan

Теннис кортларидан дараклар: Ўзбекистонлик ракетка усталарининг муваффақияти

Бир ҳафта давомида ўзбекистонлик ракетка усталари турли даражадаги нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, қатор яхши натижаларга эришдилар.

Ҳумоюн Султонов — Осиё ўйинлари совриндори.

Эркаклар ўртасида Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли ракеткаси Ҳумоюн Султонов Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида ўтказилган XX Осиё ўйинларининг теннис баҳсларида бронза медалини қўлга киритди.
Ҳумоюн яккалик баҳсларида ярим финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи босқичда гонконглик рақибига имкониятни бой берган теннисчимиз турнирни бронза медали билан якунлади.

Пекиндаги WTA 1000 турнирида уч нафар вакилимиз

Аёллар ўртасида эса Камилла Раҳимова, Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова Пекинда ўтказилган WTA 1000 тоифасидаги нуфузли турнирда муваффақиятли иштирок этдилар.

Камилла Раҳимова дастлабки босқичда испаниялик Бассолс Риберани икки сетда — 6:4, 7:6 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи босқичда турнирнинг 23-рақамли ракеткаси, канадалик Лейла Фернандес устидан уч сетлик баҳсда — 6:2, 4:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учинчи босқичда эса Камиллага турнирнинг 10-рақамли теннисчиси, америкалик Ива Йович рақиблик қилди. Ушбу баҳсда Раҳимова икки сетда — 6:1, 7:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мария Тимофеева илк босқичда чехиялик Дарья Видмановани бир хил ҳисобда — 6:3, 6:3 мағлуб этди.

Иккинчи босқичда эса жаҳоннинг 12-рақамли теннисчиси, япониялик Наоми Осака билан кортга чиқди. Қизғин кечган баҳсда Тимофеева уч сетда — 3:6, 6:3, 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Полина Кудерметова ҳам Пекин очиқ чемпионатида муносиб иштирок этди.
У дастлаб хитойлик Есин Мага қарши баҳсда иродали ғалабага эришди — 6:7 (2), 6:3, 6:2.

Иккинчи босқичда турнирнинг 32-рақамли ракеткаси, даниялик Клара Таусон устидан — 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Учинчи босқичда эса Полинага жаҳоннинг 4-рақамли теннисчиси, россиялик Мирра Андреева рақиблик қилди. Баҳсда Кудерметова икки сетда — 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг