Теннис. Кейра Ким Катмандуда ўтказилган ITF J60 турнири финалчиси бўлди
Ўзбекистонлик теннисчи Кейра Ким Непалда бўлиб ўтган ITF J60 Kathmandu халқаро ўсмирлар турнирида финалга чиқди.
photo: Tennis Uzbekistan
Кейра Ким Катмандуда ўтказилган ITF J60 турнири финалчиси бўлди.
Ўзбекистонлик теннисчи Кейра Ким Непалда бўлиб ўтган ITF J60 Kathmandu халқаро ўсмирлар турнирида финалга чиқди.
Финал учрашувида ўзбекистонлик спортчи Жанубий Корея вакили Сохён Кимга 6–4, 4–2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ҳал қилувчи баҳсда мағлубиятга қарамай, Кейра Кимнинг Катмандудаги иштирок этгани ишончли ва самарали бўлди: J60 тоифасидаги турнир финалига чиқиши унинг юқори салоҳияти ва халқаро ўсмирлар майдонидаги барқарор ўсишини тасдиқлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор