locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннис. Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова Australian Open асосий сеткасида иштирок этади

Ўзбекистонлик теннисчилар Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова Мельбурнда бўлиб ўтаётган Australian Open турнирининг асосий сеткасига киритилди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннис. Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова Australian Open асосий сеткасида иштирок этади
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистонлик теннисчилар Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова Мельбурнда бўлиб ўтаётган Australian Open турнирининг асосий сеткасига киритилди.

Биринчи давра учрашувида WTA рейтингда 91-ўринда турган Камилла Раҳимова АҚШ вакиласи, жаҳоннинг учинчи ракеткаси Коко Гоффга қарши кортга чиқади. Раҳимова учун бу “Катта Дубулға” турниридаги мавсум стартида муҳим синов бўлади.

WTA рейтингда 150-ўринда жойлашган Полина Кудерметова эса биринчи босқичда Испания вакиласи Гиомар Маристани Сулета де Реалес (WTA рейтингда 184-ўринда жойлашган) билан учрашади. Ушбу баҳс ўзбекистонлик теннисчи учун мавсумнинг энг нуфузли турнирларидан бирида иккинчи даврага чиқиш имконияти бўлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар теннисчиси бир вақтнинг ўзида Australian Open асосий сеткасида иштирок этаётгани миллий тенниснинг изчил ривожланаётганини ва спортчиларимизнинг энг йирик халқаро ареналардаги иштирокчи сони тобора ортаётганини тасдиқлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг