Теннис. Камилла Раҳимова турнирни ғалаба билан бошлади
АҚШнинг Остин шаҳрида ўтаётган WTA125 халқаро турнирида юртимиз теннисчиси Камилла Раҳимова муваффақиятли старт олди
photo: Tennis Uzbekistan
Камилла Раҳимова турнирни ғалаба билан бошлади
АҚШнинг Остин шаҳрида ўтаётган WTA125 халқаро турнирида юртимиз теннисчиси Камилла Раҳимова муваффақиятли старт олди.
Биринчи даврада ҳамюртимиз Нидерландия вакили Сюзан Ламенсга қарши кортга чиқиб, қийин кечган уч сетлик баҳсда 5:7, 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнирнинг кейинги босқичига йўл олди.
Камиллага кейинги учрашувларда омад тилаймиз
Иброҳим Жалолов
Редактор