Теннис. Камилла Раҳимова Аделаидадаги WTA 500 турнири саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди
WTA 500 турнирининг асосий тўрига чиқиш Камилла Раҳимова учун мавсум бошидаги муҳим қадам бўлди.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Австралиянинг Аделаида шаҳрида ўтаётган WTA 500 тоифасидаги турнирнинг саралаш босқичини муваффақиятли якунлаб, мусобақанинг асосий тўрига йўл олди.
Саралашнинг ҳал қилувчи учрашувида Раҳимова Хитой вакиласи Чжан Шай устидан ирода ва характер намоён этиб, 7–5, 5–7, 6–4 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс жуда кескин ва узоқ давом этди: Камилла биринчи сетни ишончли тарзда ўз фойдасига ҳал қилди, иккинчи сетда рақибасига имкониятни бой берди, бироқ ҳал қилувчи сетда ўз ўйинини топиб, учрашувни ғалаба билан якунлади.
WTA 500 турнирининг асосий тўрига чиқиш Камилла Раҳимова учун мавсум бошидаги муҳим қадам бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор