Теннис. Камилла Рахимова нуфузли Madrid Open турнирида иштирок этмоқда
Турнирнинг биринчи босқичида у украиналик теннисчи Анхелина Калининага қарши кортга чиқади.
photo: Tennis Uzbekistan
Камилла Рахимова нуфузли Madrid Open турнирида иштирок этмоқда.
Турнирнинг биринчи босқичида у украиналик теннисчи Анхелина Калининага қарши кортга чиқади.
Камилла ҳозирги кунда WTA рейтингида тахминан TOP-70 атрофида жойлашган бўлиб, Ўзбекистоннинг энг истиқболли теннисчиларидан бири ҳисобланади.
Унга ушбу нуфузли мусобақада омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор