Теннис. Дилмурод Шерматов ITF White Badge халқаро ҳакамлик малакасини олди
Миллий ҳакам Дилмурод Шерматов ITF Officiating халқаро мактабида таълим ва имтиҳонларни муваффақиятли якунлаб, White Badge малакасини қўлга киритди.
White Badge нимаини англатади
White Badge Chair Umpire малакаси Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан назария ва кортдаги амалийот натижаларига кўра берилади ва ҳакамга ITF халқаро турнирларида мос йўналишда — Chair Umpire (бош ҳакам, “вишкали” ҳакам) сифатида ишлаш ҳуқуқини беради. Бу ITF ҳакамлик карьера поғонасининг расмий босқичи бўлиб, кейинги даражаларга кўтарилиш учун база ҳисобланади.
Ўзбекистон тенниси учун аҳамияти
Яна бир White Badge даражасидаги ҳакамнинг пайдо бўлиши мамлакатнинг кадр салоҳиятини кучайтиради, Ўзбекистонда турнирлар ўтказиш сифати ва стандартларини оширади ҳамда ITF ва ATF халқаро мусобақаларини кўпроқ қабул қилишга хизмат қилади, бошқа мамлакатлар билан алмашинув дастурини кучайтиради. Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистонда аллақачон икки нафар ҳакам халқаро тоифани қўлга киритди.