Сайдаслам Фарходов Франциядаги нуфузли ёши кичиклар турнирида етакчилардан бирини мағлуб этди
Ушбу натижа Ўзбекистон вакилининг юқори тайёргарлиги ва ишончли ўйинини яққол тасдиқлади.
photo: Tennis Uzbekistan
Францияда ўтаётган 44ème Petits As Le Mondial Wilson турнирида ўзбекистонлик теннисчи Сайдаслам Фарходов 14 ёшгача бўлган Франциянинг энг кучли теннисчиларидан бирини 6–4, 4–6, 6–2 ҳисобига мағлуб этди.
Фарходов учрашувни ишонч билан бошлади ва биринчи сетни ютди, иккинчи сетда тенг курашда имкониятни бой берди, ҳал қилувчи сетда эса ўйиннинг боришини ўз фойдасига буриб, баҳсни ғалаба билан якунлади.
Ушбу натижа Ўзбекистон вакилининг юқори тайёргарлиги ва ишончли ўйинини яққол тасдиқлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор