locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ролан Гаррос»: Асосий даврага қуръа ташланди

Ушбу баҳс 25-май санаcига белгиланган.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ролан Гаррос»: Асосий даврага қуръа ташланди
Фото: Olympic.uz

Эртага бошланадиган “Ролан Гаррос” турнирининг асосий давра баҳсларига қуръа ташланди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Камилла Раҳимова (89) иштирокини тўғридан тўғри ушбу босқичдан бошлайди.

Қуръага кўра, Раҳимовага илк даврада жаҳон тасниф жадвалида 33-поғонани эгаллаб турган руманиялик Жаклин Кристиан рақиблик қилади. Ушбу баҳс 25-май санаcига белгиланган.

Афсуски, саралашнинг 3-босқичида бошқа бир юртдошимиз Полина Кудерметова хитойлик Сиюй Ванга икки сетда 3:6 ҳисобларида мағлубиятга учради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг