Полина Кудерметова Ролан Гаррос саралашида курашни давом эттирмоқда
Полина тажрибали болгариялик теннисчи Виктория Томовага қарши кечган қийин ва муросасиз уч сетлик баҳсда 7:6, 6:7, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
photo: gettyimages
Полина Кудерметова “Ролан Гаррос” саралашида курашни давом эттирмоқда!
Ҳамюртимиз Полина Кудерметова Францияда ўтаётган “Ролан Гаррос” турнири саралаш босқичининг иккинчи даврасида муҳим ғалабага эришди.
Полина тажрибали болгариялик теннисчи Виктория Томовага қарши кечган қийин ва муросасиз уч сетлик баҳсда 7:6, 6:7, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди ҳамюртимиз асосий тўр йўлланмаси учун ҳал қилувчи учрашувда кортга чиқади.
Ўзбекистонлик мухлислар Полинани қўллаб-қувватламоқда!
Иброҳим Жалолов
Редактор