locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё теннис федерацияси ҳамда Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ATF Kinder Tennis халқаро семинари бўлиб ўтди

Семинар юқори савияда, фаол ва интерактив форматда ташкил этилди ҳамда иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё теннис федерацияси ҳамда Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ATF Kinder Tennis халқаро семинари бўлиб ўтди
photo: Tennis Uzbekistan

Фарғона шаҳрида Осиё теннис федерацияси ҳамда Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ATF Kinder Tennis халқаро семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларидан ташриф буюрган кўплаб мураббийлар иштирок этди. Тадбир давомида болалар теннисини ривожлантириш, замонавий тайёргарлик услублари ҳамда Kinder Tennis дастури бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Семинар юқори савияда, фаол ва интерактив форматда ташкил этилди ҳамда иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, 15–16 май кунлари Тошкент шаҳрида семинар давом этади. Дастур доирасида мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар, 16 май куни эса ёш теннисчилар ота-оналари учун махсус маъруза ташкил этилади. Унда фарзандни қўллаб-қувватлаш, мотивация ва мураббий билан самарали ҳамкорлик мавзулари муҳокама қилинади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг