locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Новак Жокович ва Энди Маррей мураббийлик ҳамкорлигини якунлашди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Новак Жокович ва Энди Маррей мураббийлик ҳамкорлигини якунлашди
Расм: gettyimages.com

«Катта дубулғалар» турнирларининг 24 карра ғолиби, сербиялик теннисчи Новак Жокович ҳамда мэйжор турнирларни уч бор ютган британ спортчиси Энди Маррей мураббийлик ҳамкорлигини якунлашди.

«Ташаккур, мураббий Энди, сўнгги олти ой ичида кортда ва ундан ташқарида қилган меҳнатинг, қўллаб-қувватловинг ва қизиқарли вақтлар учун. Биз дўстлигимизни янада мустаҳкамлаганимиздан жуда мамнунман», — деб ёзди Жокович ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида.

2024 йил ноябрида Жокович 2025 йилда айрим турнирларда Энди Маррей раҳбарлигида иштирок этиши маълум бўлган эди. Бошида ҳамкорлик Australian Open – 2025 мусобақасигача давом этиши режалаштирилган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг