Монтеррейда ўзбек дербиси: Мария Тимофеева — асосий тўрда
Мексикада ўтказилаётган WTA 500 турнирининг саралаш финалида Ўзбекистон вакиллари Мария Тимофеева ва Камилла Рахимова ўзаро кортга чиқишди.
photo: gettyimages
Монтеррейда ўзбек дербиси: Мария Тимофеева — асосий тўрда!
Мексикада ўтказилаётган WTA 500 турнирининг саралаш финалида Ўзбекистон вакиллари Мария Тимофеева ва Камилла Рахимова ўзаро кортга чиқишди.
Кескин ва муросасиз кечган уч сетлик баҳсда Мария Тимофеева 3:6, 6:3, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Мария Монтеррей WTA 500 турнирининг асосий тўрига йўл олди!
Ўзбекистон теннисидаги икки вакилнинг халқаро турнирдаги учрашуви ҳақиқий дербигa айланди!
Иброҳим Жалолов
Редактор