Монте-Карлодаги Мастерс турнири: бешинчи кун якунлари. 11 апрелдаги ўйинлар тақвими
Монте-Карлода нуфузли «Мастерс» туркумидаги теннис турнири давом этмоқда. Артур Фис чорак финалга йўл олган илк теннисчи бўлди - у Андрей Рублёвни 6:2, 6:3 ҳисобида, бор-йўғи 61 дақиқа ичида мағлуб этди. Кейинги босқичда 20 ёшли француз Карлос Алкарасга қарши курашади. Фис мавсумдаги дастлабки учта «Мастерс»да ҳам чорак финалга чиққан энг ёш теннисчига айланди:
Артур Фис - 20 ёш, 298 кун (2025)
Рафаэль Надаль 20 ёш, 316 кун (2007)
Алехандро Давидович Фокина жаҳон рейтингида 6-ўринда турган Жек Дрейперни қаттиқ курашда 6:3, 6:7(6), 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қарийб 3 соат давом этди. Эндиликда испаниялик теннисчи Алексей Попыринга қарши майдонга тушади. Алекс де Минор эса Даниил Медведевни икки сетда - 6:2, 6:2 ҳисобида, 72 дақиқа ичида енгди. Чорак финалда у Григор Димитров билан тўқнаш келади. Стефанос Циципас Нуну Боржешни 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Бу унинг «грунт»даги «Мастерс» турнирларидаги 50-ғалабаси бўлди (16 мағлубият). Монте-Карлода эса у 21 учрашувдан 20 тасини ютиб чиққан.
2000 йилдан буён фақат икки теннисчи ушбу турнирда беш йил кетма-кет чорак финалга чиққан - Стефанос Циципас ва Рафаэль Надаль. Энди у Лоренцо Музеттига қарши ўйнайди. Григор Димитров эса Алехандро Табилони 6:3, 3:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалдаги сўнгги иштирокчига айланди.
Чорак финал жуфтликлари:
Музетти – Циципас
Димитров – де Минор
Фис – Алкарас
Попырин – Давидович Фокина