locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мария Тимофеева Мерида шаҳрида ўтаётган WTA 500 турнирининг асосий тўрига йўл олди

Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Мексиканинг Юкатан штати Мерида шаҳрида ўтаётган WTA 500 тоифасидаги турнирининг асосий тўрига чиқди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мария Тимофеева Мерида шаҳрида ўтаётган WTA 500 турнирининг асосий тўрига йўл олди
photo: Tennis Uzbekistan

Мария Тимофеева Мерида шаҳрида ўтаётган WTA 500 турнирининг асосий тўрига йўл олди.

Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Мексиканинг Юкатан штати Мерида шаҳрида ўтаётган WTA 500 тоифасидаги турнирининг асосий тўрига чиқди.

Мария асосий тўрига чиқиш учун ҳал қилувчи баҳсда ғалаба қозонди. У яна бир аргентиналик теннисчи Мария Лурдес Карлени икки сетда бир хил ҳисобда мағлуб этди — 6-3, 6-3.

Асосий тўрнинг биринчи даврасида Мария Тимофеева польшалик теннисчи Магдалена Фрекка қарши кортга чиқади. Фрек ҳозирда жаҳон рейтингида 57-ўринни эгаллаб турибди. Тимофеева — Фрек учрашуви бизнинг вақт билан эртага соат 21:00да бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг