locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига доимий тайинланиши мумкин

Кэррик 13 январдан буён «МЮ»да вақтинчалик бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига доимий тайинланиши мумкин
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти бу ҳафтаги ижроия қўмита йиғилишида Майкл Кэррикни бош мураббий лавозимига доимий равишда тайинлашни тавсия қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, бош директор Омар Беррада ва спорт директори Джейсон Уилкокс Кэррикни жамоани келаси мавсумда бошқариш учун тўғри номзод деб ҳисоблайди ва сэру Джим Рэтклиффга таклиф киритишга тайёр. Каррингтондаги тренерлик базасида Кэррик режалаштириш йиғилишларида фаол иштирок этмоқда ва футболчилар ҳамда персонал уни ушбу лавозимга тайинланишини кутиб турибди.

Шу билан бирга, клуб ўз вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда, шу жумладан «Борнмути»дан Андони Ираола ва «Астон Вилла»дан Унаи Эмерини.

44 ёшли Майкл Кэррик 13 январь 2026 йилдан буён «Манчестер Юнайтед»да вақтинчалик бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг