Камилла Рахимова Roland Garros турнирининг иккинчи босқичига сенсацион тарзда йўл олди
Жаклин Кристиан WTA 125 турнири ғолиби, 14 та ITF титул соҳибаси ҳамда WTA Tour мусобақаларининг икки карра финалчиси ҳисобланади.
photo: gettyimages
Камилла Рахимова Roland Garros турнирининг иккинчи босқичига сенсацион тарзда йўл олди.
Ўзбекистон вакили “Катта Дубулға” турнири стартда румин теннисчиси Жаклин Кристиан устидан ёрқин ғалабага эришди. Айни пайтда Жаклин Кристиан WTA live-рейтингида дунёнинг 32-ракеткаси ҳисобланади.
Жаклин Кристиан WTA 125 турнири ғолиби, 14 та ITF титул соҳибаси ҳамда WTA Tour мусобақаларининг икки карра финалчиси ҳисобланади. Кучли ва тажрибали рақибга қарши Камилла ҳақиқий характер намоён этиб, муҳим ғалабани қўлга киритди — 6:3, 4:6, 6:4
Иброҳим Жалолов
Редактор