Камилла Рахимова Анжердаги WTA 125 турнирида чорак финалга чиқди
1/8 финал баҳсида Рахимова Польша вакили Лаура Климовицовани 6–0, 6–7(5), 6–3 ҳисобида мағлуб этди.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистон терма жамоаси теннисчиси Камилла Рахимова Францияда ўтаётган WTA 125 Анжер турнирида ишончли ўйинларини давом эттирмоқда. Кеча у иккинчи босқичдаги учрашувда ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
1/8 финал баҳсида Рахимова Польша вакили Лаура Климовицовани 6–0, 6–7(5), 6–3 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув юқори даражада курашга бой бўлди: биринчи сетда Камилла тўлиқ устунликка эга бўлди, иккинчи сетни тай-брекда бой берди, бироқ ҳал қилувчи сетда ўзини қўлга олиб, муҳим паллаларда барқарорлик кўрсатди ва ғалабани қўлга киритди.
Иброҳим Жалолов
Редактор