Халқаро стол тенниси федерацияси Президенти Тошкентга келди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Olympic.uz
Хабар қилганимиздек, айни кунларда пойтахтимизда стол тенниси бўйича WTT Youth contender турнири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун мазкур мусобақанинг фахрий меҳмони – Халқаро стол тенниси федерацияси Президенти Петра Сёрлинг юртимизга ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонни Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Қасимов ҳамда мамлакат стол тенниси федерацияси Бош котиби Гавхар Муқаддасова Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист