Genesis Trading Cup: Сергей Фомин саралашда икки баҳс ўтказди
Ўзбекистон теннисчиси Софиядаги турнирда финалгача етди, аммо асосий тўрга йўлланмади
Расм: Gazeta.uz
Болгария пойтахти София шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 91,250 еврони ташкил этган Genesis Trading Cup турнири ўтмоқда. Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин саралаш босқичида майдонга тушди. У 2 соат 24 дақиқа давом этган ярим финалда мезбон теннисчи Янаки Милевни 6/4, 3/6, 6/4 ҳисобида мағлуб этди.
Бироқ финалда хорватиялик Нино Сердарушичга (5/7, 0/6) имкониятни бой бериб қўйди ва асосий тўрга чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлди.
Қиёсий ҳолда: Фомин айни пайтда ATP рейтингида 481-ўринда, Милев 718-ўринда, Сердарушич эса 1085-поғонада жой олган.
Бакрадзе Иман
Редактор