locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада ўзбекистонлик ёш теннисчиларнинг муваффақиятли ҳафталари

27-июлдан 1-августга қадар Фарғонада ITF World Tennis Tour Juniors доирасидаги J60 Fergana турнири бўлиб ўтди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада ўзбекистонлик ёш теннисчиларнинг муваффақиятли ҳафталари
photo: Tennis Uzbekistan

27-июлдан 1-августга қадар Фарғонада ITF World Tennis Tour Juniors доирасидаги J60 Fergana турнири бўлиб ўтди.

Яккалик баҳсларида вакилларимиз иккила йўналишда ҳам чемпионликни қўлга киритишди.

Акмал Абдуллаев ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида ғолиб чиқди. Финалда у ҳамюртимиз Данила Квасовни 3:6, 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Нигина Алимова эса қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида чемпион бўлди. Финалда у Дария Подсипанинани 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида енгди.

J60 турнирининг жуфтлик баҳсларида ҳам вакилларимиз совринсиз қолмади — Абдураҳмон Каримов Самон Амонов билан биргаликда ўғил болалар ўртасида чемпионликни қўлга киритди.

Кейинги ҳафта, 3–8 август кунлари, Фарғонада юқорироқ тоифадаги J100 Fergana турнири бўлиб ўтди.

Ўғил болалар жуфтлик баҳсларида Махмудбек Бекназаров / Данила Квасов тандеми чемпионликни қўлга киритди.

Қизлар жуфтлик баҳсларида эса Нигина Алимова Василиса Марченко билан биргаликда турнир ғолибасига айланди.

Бугун, 10-август куни, Фарғонада навбатдаги J100 турнири ҳафтаси старт олади.

Барча ёш теннисчиларимизга янги турнирда омад, ёрқин ғалабалар ва юқори натижалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг