Фарғонада ITF World Tennis Tour J100 турнирининг жуфтлик баҳслари якунланди
Ўғил болалар ўртасида Махмудбек Бекназаров ва Ахмаджон Тошмуҳамедов жуфтлиги 2-ўринни эгаллади.
photo: Tennis Uzbekistan
Фарғонада ITF World Tennis Tour J100 турнирининг жуфтлик баҳслари якунланди
Қизлар ўртасида Ўзбекистон вакиллари Нигина Алимова ва Шаҳзода Артикбаева турнир ғолибига айланди. Финалда улар Маргарита Актуғанова (Исроил) ва нейтрал мақомда иштирок этаётган Лейла Шахмурадова жуфтлигини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Ўғил болалар ўртасида Махмудбек Бекназаров ва Ахмаджон Тошмуҳамедов жуфтлиги 2-ўринни эгаллади. Финал баҳсида улар Япония вакиллари Кодай Абе ва Сота Кагава жуфтлигига 4:6, 6:4, 10:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ёш теннисчиларимизни муносиб натижалар билан табриклаймиз ва келгуси турнирларда омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор